Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низом билан давлат мулкини ижарага бериш тартиблари белгиланган.
Ушбу низом ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига кўра, юридик ва жисмоний шахслар ва давлат муассасалари бўйича юзага келаётган низолар ҳақида уларни қонуний жиҳатдан бартараф этиш ва бундай ҳолатларни олдини олиш ҳамда суд жараёнларининг тартибларига киритилаётган ўзгаришлар ва янгиликлар мавзусида тушунтиришлар берилди.
Ҳудудий бошқарманинг ходимлари мавзу доирасида қизиқтирган саволларига Иқтисодий ишлар бўйича Самарқанд шаҳар судяларидан жавоблар олишди.