Вакансия номи: Директор.
Манзил: Ўзбекистон, Самарқанд вилояти, Пастдарғом тумани, “Бешбола” МФЙ, Янгиобод қишлоғи.
Ойлик маоши: Жамият штатлар жадвалига мувофиқ.
Иш бандлиги: Тўлиқ бандлик.
Кимлар ҳужжат топшириши мумкин: Ушбу эълон талабларига жавоб берувчи Ўзбекистон Республикаси фуқоролари ва чет эл фуқаролари.
Талаблар:
ёши: 30 дан 40 ёшгача;
олий маълумотли бўлиши;
корпоратив бошқарув тамойилларини билиши;
қишлоқ хўжалиги соҳасида замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлиши;
охирги уч йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида раҳбарлик лавозимида иш стажига эга бўлиши;
Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарининг расмий тавсияси.
Шахсий сифатлари:
- директор барча жабҳаларида етакчиликни ўзлаштириш қобилияти;
- юқори даражадаги стратегик фикрлаш;
- етакчилик фазилатлари ва тажрибасининг мавжудлиги;
- ижобий мотивация ва ишонтириш орқали ўзгаришларни амалга ошириш тажрибаси;
- жавобгарлик, танқидий фикрлаш, таҳлил қилиш қобилияти, стрессга чидамлилик.
Тақдим қилиниши керак бўлган хужжатлар:
Иштирокчининг шахсий варақаси(объективка);
Маълумот тўғрисидаги диплом ва хужжат нусхалари;
Фуқаролик паспортидан нусха;
Жамиятни ривожлантириш бўйича бизнес-режаси;
Меҳнат дафтарчасидан нусха;
Агар мавжуд бўлса, Илмий унвонлари, даражаларини тасдиқловчи ҳужжат, чоп этган мақолалари, бошқа мутахассисликка эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, малака оширганлиги тўғрисида ҳужжатлар, давлат мукофотлари мавжудлиги тўғрисида маълумотлари;
Юқоридаги талабларга мувофиқ тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.
Талабгорларни баҳолаш тартиби: Талабгор томонидан топширилган барча ҳужжатлар ушбу лавозим талабларига мослиги ўрганиб чиқилади.
Ўрганиш якунланганидан сўнг, 2 иш куни ичида мазкур лавозим учун номзодлар рўйхати шакиллантирилиб, агар 2 нафардан ортиқ номзолар бўлган тақдирда уларлар билан суҳбат ўтказилади.
Ҳужжатларни топшириш тартиби:
Тақдим этиш шакли: Талабгорлар томонидан эълонда белгиланган талаблар доирасида ўзи ҳақидаги барча ҳужжат ва маълумотларни ёпиқ (махсус) конвертларда тақдим этилади.
Манзил: Самарқанд шаҳар, Кўксарой майдони, 1а-уй манзили бўйича юборилиши лозим.
Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: 2025 йил 23 май, соат 18:00 га қадар.