Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

09 Октябрь 2024

8 октябрь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

180 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 159,3 млрд сўм бўлган 256 та лот 184,6 млрд сўмга реализация қилинди. 

Давлат активлари: 

  • сони 1 та 
  • бошланғич нархи 450 млн сўм
  • сотилган нархи 2,4 млрд сўм 
  • Хоразм вилояти Урганч шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 450,1 млн сўм бўлган Давлат активларини бошқариш агентлиги Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги собиқ маъмурий бино 2,4 млрд сўмга сотилди. 

Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари: 

  • сони 7 та 
  • бошланғич нархи 100,8 млрд сўм
  • сотилган нархи 105,9 млрд сўм 
  • Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган бошланғич нархи 98 млрд сўм бўлган "Микрокредитбанк" АТБ балансидаги бино 102,9 млрд сўмга сотилди. 

Давлат мулкини ижарага бериш: 

  • сони 49 та 
  • бошланғич нархи 699,4 млн сўм
  • сотилган нархи 823,8 млн сўм 
  • Тошкент шаҳар Миробод туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара ставкаси 290,6 млн сўм бўлган Тошкент фармацевтика институти балансидаги бино қисми 319,7 млн сўмга ижарага берилди. 

Ер участкалари:

  • сони 142 та 
  • бошланғич нархи 53,1 млрд сўм
  • сотилган нархи 70,9 млрд сўм
  • ер майдони 5,6 га 
  • Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидан бошланғич нархи 36,4 млрд сўм бўлган кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш учун 1,31 гектар ер участкаси 52,7 млрд сўмга сотилди. 

Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:

  • сони 12 та 
  • бошланғич нарх 184 млн сўм
  • сотилган нарх 219 млн сўм
  • ер майдони 83 га 

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида: 

  • сони 17 та 
  • бошланғич нархи 1,9 млрд сўм
  • сотилган нархи 2 млрд сўм 

Ўтказилган савдоларда 719 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 16,4 трлн сўм бўлган 143 907 та лот савдога қўйилган.

4303 Чоп этиш