Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

07 Январь 2023

6 январь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

1 535 та мулк савдога чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 15,5 млрд сўмлик 294 та мулк 20,3 млрд сўмга реализация қилинди.

Давлат активлари:

  • сони 1 та
  • бошланғич нархи 9,9 млрд сўм
  • сотилган нархи 10,4 млрд сўм
  • Урганч шаҳрида нархи 9,9 млрд сўм бўлган “Хоразм минтақавий пахта терминали” МЧЖ устав фондидаги “Ўзпахтасаноат” АЖнинг 100 фоиз улуши 10,4 млрд сўмга сотилди.

Давлат мулки ижараси:

  • сони 14 та
  • бошланғич нархи 45,7 млн сўм
  • сотилган нархи 74,9 млн сўм
  • Тошкент вилоятидаги йиллик ижара ставкаси 0,7 млн сўм бўлган 6-сонли умумий ўрта таълим мактабининг ошхонаси ижараси учун 20,1 млн сўм таклиф берилди.

Ер участкалари:

  • сони 80 та
  • бошланғич нархи 3,6 млрд сўм
  • сотилган нархи 6,2 млрд сўм
  • ер майдони 13,6 га
  • Чирчиқ шаҳрида нархи 19,3 млн сўм бўлган ошхона, кафелар, савдо уйлари қуриш учун 2 сотих ер участкаси 94,5 млн сўмга сотилди.
  • Бухоро вилоятидаги нархи 208,6 млн сўм бўлган газ қуйиш шохобчаси қуриш учун 0,63 гектар ер участкаси 229,4 млн сўмга сотилди.

Кўчма савдо жойлари:

  • сони 63 та
  • бошланғич нархи 13,5 млн сўм
  • сотилган нархи 638,7 млн сўм

Бошқа мулклар бўйича:

  • сони 136 та
  • бошланғич нархи 1,9 млрд сўм
  • сотилган нархи 2,9 млрд сўм

Ўтказилган савдоларда 1 237 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Ҳозирда, бошланғич нархи 8,3 трлн сўм бўлган 95 928 та лот савдога қўйилган.

3079 Чоп этиш