Ру Ўз O'z En

Yangiliklar

08 Mart 2026

8 март – Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган тадбир

8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами куни гўзал ва бетакрор юртимизга баҳор нафаси кириб келганидан дарак беради. Қутлуғ санада хотин-қизларга эҳтиром кўрсатиш анъанаси йил сайин умумдавлат аҳамиятига эга бўлиб, юқори мақом даражасига кўтарилмоқда.

Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқан худудий бошқармасида ҳам 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни нишонланди ва байрам тадбири ташкил қилинди.

Аёл — меҳр-муҳаббат, эзгулик ва садоқат тимсолидир. Жамиятимиз тараққиётида, давлат ва жамоат ҳаётида, оилаларимиз мустаҳкамлигида хотин-қизларнинг ўрни ва ҳиссаси беқиёсдир. Сизлар нафақат оила бекаси, меҳрибон она, балки турли соҳаларда фидокорона меҳнат қилаётган, юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшаётган фаол инсонларсиз..

 

Бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, билим ва салоҳиятини рўёбга чиқариш учун кенг имкониятлар яратилмоқда.

 

Тадбирда сўзга чиққанлар гўзал аёлларни ва опа-сингилларимизни баҳор ва нафосат айёми бўлмиш байрам билан табриклаб, уларга узоқ умр, оилавий бахт-саодат, баҳорий кайфият ҳамроҳ бўлишини тилаб қолдилар ва аёлларга бағишланган табрик шерларини эшиттирдилар.

7 Chop etish
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech