510 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 61 млрд сўм бўлган 331 та лот 71,3 млрд сўмга реализация қилинди.
Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари:
- сони 7 та
- бошланғич нархи 40,2 млрд сўм
- сотилган нархи 42,3 млрд сўм
- Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида жойлашган бошланғич нархи 30,4 млрд сўм бўлган "Тошкент агрокимёҳимоя ҳудудий акциядорлик жамияти" АЖ балансидаги марказий база 31,9 млрд сўмга сотилди.
Давлат мулкини ижарага бериш:
- сони 4 та
- бошланғич нархи 27,2 млн сўм
- сотилган нархи 60,3 млн сўм
- Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида жойлашган бошланғич йиллик ижара нархи 3,9 млн сўм бўлган умумтаълим мактаби балансидаги бўш турган ошхона 34,7 млн сўмга ижарага берилди.
Ер участкалари:
- сони 183 та
- бошланғич нархи 1,3 млрд сўм
- сотилган нархи 1,5 млрд сўм
- ер майдони 14 га
- Наманган вилояти Норин туманидан бошланғич нархи 89,3 млн сўм бўлган кўп қаватли турар-жой бинолари ва мажмуалари қуриш учун 4 сотих ер участкаси 98,3 млн сўмга сотилди.
Қишлоқ хўжалиги ерлари ижараси:
- сони 12 та
- бошланғич нарх 1,1 млрд сўм
- сотилган нарх 2,9 млрд сўм
- ер майдони 103,1 га
Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида:
- сони 77 та
- бошланғич нархи 17,7 млрд сўм
- сотилган нархи 23,6 млрд сўм
- Тошкент шаҳар Олмазор туманидан бошланғич нархи 3 млрд сўм бўлган ҳовли уй 8,7 млрд сўмга сотилди.
Ўтказилган савдоларда 1 082 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 17 трлн сўм бўлган 146 941 та лот савдога қўйилган.