19-январь санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси
401 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 103,5 млрд сўм бўлган 400 та лот 126,9 млрд сўмга реализация қилинди.
давлат активлари:
- сони 3 та
- бошланғич нархи 9,6 млрд сўм
- сотилган нархи 10,1 млрд сўм
Самарқанд вилояти Самарқанд туманидан бошланғич нархи 4,9 млрд сўм бўлган “Самарқанд Агромуз” МЧЖ устав фондидаги 97,1 фоиз давлат улуши учун 5,2 млрд сўмга сотилди.
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидан бошланғич нархи 4,3 млрд сўм бўлган Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси балансидаги нотурар бино 4,6 млрд сўмга сотилди.
давлат иштирокидаги корхоналар мулклари:
- сони 152 та
- бошланғич нархи 42,8 млрд сўм
- сотилган нархи 46,5 млрд сўм
ер участкалари:
- сони 54 та
- бошланғич нархи 3,1 млрд сўм
- сотилган нархи 3,5 млрд сўм
- ер майдони 8,1 га
Андижон вилояти Хўжаобод туманидан бошланғич нархи 1,0 млрд сўм бўлган замонавий типдаги савдо маркази қуриш учун йер участкаси 1,1 млрд сўмга сотилди.
қишлоқ хўжалиги ерлари:
- сони 54 та
- бошланғич нархи 0,4 млрд сўм
- сотилган нархи 0,8 млрд сўм
- ер майдони 166,1 га
бошқалар:
- сони 137 та
- бошланғич нархи 47,5 млрд сўм
- сотилган нархи 66 млрд сўм
Ўтказилган савдоларда 1 428 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 20,4 трлн сўм бўлган 102 872 та лот савдога қўйилган.

