Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

04 Февраль 2023

3 февраль санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси

     3 870 та лот аукцион савдоси ва очиқ танловга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 1,3 млрд сўмлик 4 056 та лот 2,5 млрд сўмга реализация қилинди.

    Давлат мулкини ижарага бериш:

  • Сони 15 та
  • Бошланғич нархи 86,3 млн сўм
  • Сотилган нархи 374,3 млн сўм

    Самарқанд шаҳридан йиллик ижара ставкаси 4,5 млн сўм бўлган Самарқанд давлат чет тиллар институтига қарашли бинонинг ертўла қисмида жойлашган хона 118,2 млн сўмга сотилди.

     Ер участкалари:

  • Сони 36 та
  • Бошланғич нархи 983,9 млн сўм
  • Сотилган нархи 1,7 млрд сўм
  • Ер майдони 2,2 га

     Гулистон шаҳридан нархи 22,3 млн сўмлик умумтаълим мактаби қуриш учун 40 сотих ер участкаси 374,6 млн сўмга сотилди.
    Фарғона шаҳридан нархи 214,3 млн сўмлик кўп қаватли турар-жой қуриш учун 25 сотих ер участкаси 235,7 млн сўмга сотилди.
    Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳридан нархи 280,7 млн сўм бўлган металлни қайта ишлаш корхоналари қуриш учун 48 сотих ер участкаси 393 млн сўмга сотилди.

     Кўчма савдо жойлари:

  • Сони 63 та

  • Бошланғич нархи 14,1 млн сўм

  • Сотилган нархи 106,3 млн сўм

    Гулистон шаҳридан нархи 0,1 млн сўмлик кўчма савдо жойи 1,05 млн сўмга сотилди.

    Ўтказилган савдоларда 8 566 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

    Ҳозирда, бошланғич нархи 10,2 трлн сўм бўлган 184 487 та лот савдога қўйилган.

 

2273 Чоп этиш