Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

29 Апрель 2026

Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилоят бошқармасида тақдимот бўлиб ўтди.

Тақдимотда Самарқанд туманлараро иқтисодий суди раиси И.Ҳамроқулов, раиси ўринбосари О.Нуримов, фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди раиси Ш.Тавбаев ва баҳоловчи ташкилотлар вакиллари иштирокида баҳолаш материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссияси фаолияти юзасидан доимий равишда хамкорликни юритишга ҳамда суд тизимида фаолият юритувчи судьялар ва бошқа мутахассислар малакасини ошириш учун баҳолаш соҳасида учраётган муаммолар, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш ва экспертиза ўтказиш тартиби тўғрисида тақдимот ташкил этилди.

Тақдимотда баҳоланадиган обектларнинг баҳоси бўйича материалларини баҳсли вазиятларда судларнинг сўровномаларига кўра экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссияси ишида учраётган муаммаоларни ҳамкорликда ҳал этиш, шунингдек эксперт комиссияси суд материалларини кўриб чиқиш ва хулоса бериш учун мустақил хусусий баҳолаш ташкилотлари экспертларини жалб этишини ҳисобга олиб, дастлабки шартнома тузиш ва экспертлар хизматларига ҳақини олдиндан тўлаш амалиётини жорий этиш ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

 Шу билан бирга, Судларнинг сўровномаларига кўра баҳсли вазиятларда баҳоланадиган обектларнинг баҳолаш бўйича материалларини экспертизадан ўтказишда Давактив агентлиги ҳузуридаги эксперт комиссияси томонидан айрим ҳолларда муддатлар бузилиш ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги ва ушбу жараёнларда қайси жиҳатларга эътибор қаратиш лозимлиги бўйича ўзаро фикр-мулоҳаза алмашилди.

Такдимотда Давактив агентлиги хузуридаги Бахолаш объектлари бахоси бўйича материалларни бахсли вазиятларда судларнинг сўровларига кўра экспертизадан ўтказиш бўйича Эксперт комиссияси томонидан экспертизадан ўтказиб, тақдим қилган хулосалари асосида кўплаб суд низоларининг қонуний ва адолатли ечими топилишида ўзининг салмоқли хиссасини қўшиб келаётганлиги таъкидлаб ўтилди



Тадбир якунида Давактив агентлиги хузуридаги Бахолаш объектлари бахоси бўйича материалларни бахсли вазиятларда судларнинг сўровларига кўра экспертизадан ўтказиш бўйча Эксперт комиссияси ишини тўғри ташкил қилишга, комиссия аъзолари томонидан белгиланган муддатларда эксперт хулосаларини тақдим этишга келишиб олинди.

 

Самарқанд туманлараро

иқтисодий суди раиси

И.Ҳамроқулов

27 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech