Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

27 Август 2026

Давлат кўчмас мулкини бошқариш бўйича Гeрмания тажрибаси ўрганилди

27 август куни Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Германия Федерал кўчмас мулк институти (BImA), Германия Федерал молия вазирлиги, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ҳамда Indecon Consulting вакиллари иштирокида давлат кўчмас мулкини бошқариш масалаларига бағишланган онлайн семинар бўлиб ўтди.

 

Семинарнинг асосий мақсади давлат кўчмас мулкини бошқариш соҳасида Германия тажрибасини ўрганишзамонавий бошқарув механизмлари ва амалий ёндашувлар бўйича ўзаро тажриба алмашишдан иборат бўлди.

 

Тадбирни Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Соҳибжон Муродов очиб бериб, қуйидагиларни таъкидлади: «Германия давлат мулкини бошқариш соҳасида узоқ йиллик ва тизимли тажрибага эга. BImAнинг институционал тузилмаси ҳамда мулкни баҳолаш, сотиш ва ижарага бериш борасидаги шаффоф механизмлари биз учун ўта қимматли ўрганиш манбаидир. Германиянинг бой институционал тажрибасини ўрганиш Ўзбекистонда давлат активларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, замонавий, рақамли ва шаффоф бошқарув тизимини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга.»

 

 

Тадбир давомида BImAнинг давлат кўчмас мулкини марказлашган ҳолда бошқаришдаги ўрни ва фаолияти, шунингдек, ушбу соҳада қўлланилаётган замонавий бошқарув ёндашувлари ҳақида маълумот берилди.

 

Жумладан, BImA вакиллари Джорг Музиал ва Роберт Эрфен Германияда федерал давлат кўчмас мулкини бошқариш тизими, объектларни самарали бошқариш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича амалий тажрибани тақдим этдилар. Семинар давомида давлат кўчмас мулки объектларини марказлашган бошқарувга ўтказиш, активларнинг рақамли реестрларини юритиш, объектларга техник хизмат кўрсатиш ҳамда фойдаланилмаётган ёки самарасиз фойдаланилаётган давлат мулкини иқтисодий муомалага жалб этиш бўйича ёндашувлар муҳокама қилинди.

 

 

Германия Федерал молия вазирлиги бўлими бошлиғи Д-р Клас Кристина ўз нутқида қуйидагиларни таъкидлади: «Бугунги кунда Ўзбекистон давлат активларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ва хусусийлаштириш соҳасида жадал ислоҳотларни амалга оширмоқда. Давлат мулкини янада самарали ва замонавий бошқариш, хусусий секторнинг ролини кенгайтириш ҳамда активлар билан ишлашнинг янги механизмларини жорий этиш борасида изчил қадамлар ташланмоқда. Биз учун Германия тажрибаси билан ўртоқлашиш баробарида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ўзгаришлар билан яқиндан танишиш ҳам муҳим.»

 

Семинарда, шунингдек, Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги давлат активларини бошқариш соҳасидаги кўп йиллик ҳамкорликнинг бугунги кундаги аҳамияти қайд этилди. Ушбу ҳамкорлик доирасида давлат кўчмас мулкини бошқариш бўйича тажриба алмашинуви уч босқичда амалга оширилиши режалаштирилган.

 

 

Биринчи босқичда Агентлик мутахассислари учун онлайн ўқув семинарларини ташкил этиш, иккинчи босқичда Германия экспертларининг Ўзбекистонга ташрифини уюштириш ҳамда истиқболли ҳамкорлик йўналишларини белгилаш, учинчи босқичда эса Агентлик делегациясининг Германияга амалий ташрифини ташкил этиб, BImA фаолияти ва давлат кўчмас мулкини бошқариш механизмларини бевосита ўрганиш кўзда тутилган.

 

Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ҳамда давлат кўчмас мулкини бошқариш соҳасида илғор тажрибани ўрганиш ва келгусидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар.

 

Мазкур семинар Ўзбекистонда давлат активларини, хусусан, давлат кўчмас мулкини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, илғор халқаро тажрибани ўрганиш ва замонавий бошқарув ёндашувларини амалиётга татбиқ этишга хизмат қилади.

24 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech