Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

23 Июль 2024

Хусусийлаштириш давр талаби

Маълумки, сўнгги йилларда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш орқали давлат мулки хусусийлаштирилиши натижасида хусусий секторнинг улуши ортиб бормоқда.

Бу борада, Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2022 йил
18 мартдаги ПҚ-168-сон, 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-102-сон ҳамда жорий йил
19 апрелдаги ПҚ-162-сон қарорлари билан Хусусийлаштириш дастурлари тасдиқланган.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2024 йил 19 апрелдаги
ПҚ-162-сон қарори 1-иловасига мувофиқ 13 та корхонанинг акция пакетлари (улушлари), 2-иловасига мувофиқ 78 та давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объектлари оммавий савдоларга чиқарилиши белгиланган.

Мазкур қарор ижроси бўйича бугунги кунга қадар 3 та корхонанинг акция пакетлари (улушлари), 38 та давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объектлари оммавий савдоларга чиқарилган.

Жорий йил бошидан хусусийлаштириш Дастурларига мувофиқ 65 та бўш турган давлат мулки объектлари 74,7 млрд. сўмга сотилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2024 йил
19 апрелдаги ПҚ-162-сон қарорлари билан Давлат активларини сотишни жадаллаштириш ва иқтисодиётда хусусий сектор улушини ошириш мақсадида бир қатор имтиёзлар белгиланган, шу жумладан:

- давлат активлари 3 ойда сотилмаганда (Тошкент шаҳри ва вилоят марказлари бундан мустасно) уларнинг бошланғич баҳосининг 10 фоизигача босқичма-босқич пасайтирилиши;

- 2024 йил 1 январгача ижара шартномалари асосида ижарага олганига камида 5 йил бўлган ва мажбуриятларни бажарган тадбиркорларга хусусийлаштириш дастурларига кирган давлат мулкини баҳоланган қийматда тўғридан-тўғри сотиб олиш ҳуқуқи берилганлиги;

- давлат кўчмас мулкини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олган харидорлар томонидан ер ва мол-мулк солиқлари ушбу объектлар учун тўланган маблағларга пропорционал равишда ҳисобланади.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини сотишни жадаллаштириш мақсадида қуйидаги тартиблар ўрнатилмоқда, яъни:

- ер участкалари (Тошкент шаҳри ва вилоят марказлари бундан мустасно) 3 ойда сотилмаганда, бошланғич қийматининг 30 фоизигача, 6 ойда сотилмаганда – 10 фоизигача пасайтирилади ва тўловларининг 15 фоизини 3 ой муддатда, қолган қисмини 10 йилгача муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади;

- 4 ва 5-тоифадаги туманларда жойлашган давлат активлари ва мулк ҳуқуқи асосида сотиб олинган ер участкалари бўйича тўловлар 5 йил ичида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўланади. Ер участкаларини сотиб олганда уларни гаровга қўйиш учун талаб этиладиган амалдаги 35 фоиз тўлов миқдори
15 фоизга туширилмоқда.

Шу билан бирга, давлат кўчмас мулк объектлари ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари сотилишидан тушган тушумларнинг қонунчиликка мувофиқ тегишли қисми ушбу объектлар жойлашган туман (шаҳар)лар бюджетида қолдирилиши белгиланган.

 

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи

А.Ў.Эгамов

 

26 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech