3-апрел санасида ўтказилган онлайн савдолар натижаси
353 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шундан ташқари, бошланғич нархи 55,7 млрд сўм бўлган 366 та лот 61,5 млрд сўмга реализация қилинди.
Давлат активлари:
- сони: 10 та
- бошланғич нархи: 13,2 млрд сўм
- сотилган нархи: 14 млрд сўм
Сирдарё вилояти, Мирзаобод туманида бошланғич нархи 6,1 млрд сўм бўлган “Best harvest garden” МЧЖнинг устав фондидаги 100 фоиз давлат улуши 6,5 млрд сўмга сотилди. (https://e-auksion.uz/auction-result?lots_id=22684661)
Давлат иштирокидаги корхоналар мулки:
- сони: 66 та
- бошланғич нархи: 20,3 млрд сўм
- сотилган нархи: 21,7 млрд сўм
Қишлоқ хўжалиги ерлари:
- сони: 57 та
- бошланғич нархи: 1,9 млрд сўм
- сотилган нархи: 2,2 млрд сўм
- ер майдони: 285,8 га
Бошқалар:
- сони: 233 та
- бошланғич нархи: 20,3 млрд сўм
- сотилган нархи: 23,6 млрд сўм
Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида бошланғич нархи 0,6 млрд сўм бўлган "Тошкент шаҳар ҳокимлиги Муниципал активларни бошқариш маркази" ДУК балансидаги бино қисми 1,3 млрд сўмга ижарага берилди. (https://e-auksion.uz/auction-result?lots_id=22643753)
Ўтказилган савдоларда 1115 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 24,4 трлн сўм бўлган 111 944 та лот савдога қўйилган.

