ROADŞOW: БИЗНEС БИЛАН МУЛОҚОТ, ЯНГИ ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ИМКОНИЯТЛАР ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШ
Давлат активлари агентлиги томонидан ҳудудларда ташкил этилаётган ROADŞOW тадбирлари бўлиб ўтди. Бугунги кунга қадар мамлакатимизнинг 13 та ҳудудида ўтказилган тадбирларда қарийб 3 500 нафар тадбиркор ва инвестор иштирок этди.
Учрашувлар давомида давлат активлари ва ер участкаларини хусусийлаштириш натижалари, истиқболли объектлар ҳамда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари тақдим этилди.
Навбатдаги манзил – ROADŞOW ТАШКEНТ! Тадбир 2026-йил 27-ноябрь куни пойтахтимизда бўлиб ўтади.
Барча тадбиркор ва инвесторларни таклиф этамиз. Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола: https://roadshow.davaktiv.uz/
ROADŞOW асосий кўрсаткичлари билан видеоинфографикамиз орқали батафсил танишишингиз мумкин.

