Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

05 Май 2026

Самарқанд вилоятининг учта туманида тадбиркорлик учун ер участкалари аукционга чиқарилди

Самарқанд вилоятининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ургут, Булунғур ва Тойлоқ туманларида бўш турган ер майдонлари электрон онлайн-аукцион савдоларига қўйилди.

Асосий имтиёзлар: Ушбу ер участкаларининг ўзига хос жиҳати шундаки, ғолиб бўлган тадбиркорлар ер қийматини 120 ой (10 йил) давомида бўлиб тўлаш имкониятига эга бўладилар.

Ҳудудлар бўйича батафсил маълумотлар:

  • Ургут тумани, Бирлик МФЙ: Тадбиркорлик учун мўлжалланган 5 та истиқболли лот.

  • Булунғур тумани, Лалмикор МФЙ:

    • Лот 1: 23339188 (0.0075 га, 10 529 516 сўм)

    • Лот 2: 23339189 (0.0075 га, 10 529 516 сўм)

  • Тойлоқ тумани:

    • Қўшчинор МФЙ: 0.005 га, 11 953 680 сўм (23523075)

    • Тараққиёт МФЙ: 0.0035 га, 10 049 072 сўмдан (23136069, 23136070)

Маълумот учун: (77) 375-74-17

13 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech