Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.04.2025 йилдаги ПФ-70-Фармони ижросини таъминлаш мақсадида "Ўзқишлоқэлектрқурилиш" АЖ устав фондидаги 0,35 фоиз давлат акциялари биржа савдоларига чиқарилмоқда.
➖ Акциялар сони – 8 610 дона оддий акция;
➖Бир дона акциянинг бошланғич нархи – 24 000,0 сўм;
➖ Акциялар пакетининг умумий бошланғич нархи – 206 640 000,0 сўм;
➖ Савдо ташкилотчиси – “Тошкент РФБ” АЖ;
➖ Лотлар сони – 8 610 та.
Савдолар “Тошкент” РФБнинг оммавий савдоларни ўтказиш учун мўлжалланган РО-майдончасида 07.08.2025 йилдан бошланади.
Талабгорлар инвестиция воситачилари ёрдамида акция пакетини сотиб олиш бўйича ўз таклифларини беришлари мумкин
Биржа савдолари энг юқори таклифни тақдим этган талабгор билан биржа қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Барча махаллий ва хорижий инвесторларни биржа савдоларига таклиф этиб қоламиз.
Қўшимча маълумотлар:
@userstockmarket
909939558