Ру Ўз O'z En

Бошқалар

21 Август 2026

ЭЪЛОН

ТАНЛОВ ЭЪЛОНИ

Ташкилот ҳақида

Ташкилот номи:
«Пастдарғом туман МТП» МЧЖ

Давлат улуши:
100%

Давлат улушини бошқарувчи орган:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси


Танлов ҳақида

Танлов тури:
Директор лавозимига танлов

Лавозим:
Директор

Иш жойи манзили:
Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд вилояти, Пастдарғом тумани, Жума шаҳри, Жомий кўчаси, 4-уй.

Иш бандлиги:
Тўлиқ бандлик

Ойлик маоши:
Жамият штатлар жадвалига мувофиқ.


Номзодларга қўйиладиган талаблар

  • 30 ёшдан 40 ёшгача бўлиши;

  • олий маълумотга эга бўлиши;

  • корпоратив бошқарув тамойилларини билиши;

  • қишлоқ хўжалиги соҳасида замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлиши;

  • сўнгги уч йил давомида қишлоқ хўжалиги соҳасида раҳбарлик лавозимида иш стажига эга бўлиши;

  • Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарининг расмий тавсиясига эга бўлиши.

Шахсий сифатлар

  • етакчилик қобилияти;

  • юқори даражада стратегик фикрлаш;

  • етакчилик фазилатлари ва тегишли тажриба;

  • ижобий мотивация ва ишонтириш орқали ўзгаришларни амалга ошириш тажрибаси;

  • масъулият, танқидий фикрлаш ва таҳлил қилиш қобилияти;

  • стрессга чидамлилик.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар

  • иштирокчининг шахсий варақаси (объективка);

  • маълумоти тўғрисидаги диплом ва ҳужжатлар нусхалари;

  • фуқаролик паспорти нусхаси;

  • жамиятни ривожлантириш бўйича бизнес-режа;

  • меҳнат дафтарчаси нусхаси;

  • мавжуд бўлса, илмий унвон ва даражаларини тасдиқловчи ҳужжатлар, чоп этилган мақолалар, бошқа мутахассисликка эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, малака оширганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар ҳамда давлат мукофотлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар;

  • юқоридаги талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.

Номзодларни баҳолаш тартиби

Талабгор томонидан тақдим этилган барча ҳужжатларнинг мазкур лавозим талабларига мувофиқлиги ўрганиб чиқилади.

Ўрганиш якунланганидан сўнг 2 иш куни ичида мазкур лавозим учун номзодлар рўйхати шакллантирилади. Агар 2 нафардан ортиқ номзод бўлса, улар билан суҳбат ўтказилади.

Ҳужжатларни топшириш

Тақдим этиш шакли:
Талабгорлар томонидан эълонда белгиланган талаблар доирасида ўзи ҳақидаги барча ҳужжат ва маълумотлар ёпиқ (махсус) конвертларда тақдим этилади.

Манзил:
Самарқанд шаҳри, Кўксарой майдони, 1А-уй.

Ҳужжатларни қабул қилиш муддати:
2026 йил 22 сентябрь, соат 18:00 га қадар.

7 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech