Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарор ва фармонларига мувофиқ, 2026 йилда Муборак Қурбон ҳайитининг биринчи куни 27 май — чоршанба кунига тўғри келиши муносабати билан юртдошларимиз учун кетма-кет 5 кунлик дам олиш кунлари белгиланди.
Дам олиш кунлари тақвими:
-
27 май, чоршанба — Қурбон ҳайити байрами;
-
28 май, пайшанба — қўшимча дам олиш куни;
-
29 май, жума — қўшимча дам олиш куни;
-
30 май, шанба — қўшимча дам олиш куни (барча ходимлар учун);
-
31 май, якшанба — тақвим бўйича одатий дам олиш куни.
Иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 5 кун дам оладилар. Навбатдаги расмий иш куни 2026 йил 1 июнь, душанба кунидан бошланади.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси жамоаси барча юртдошларимизни улуғ айём — Қурбон ҳайити билан самимий қутлайди. Сизга ва оилангизга сиҳат-саломатлик ҳамда тинчлик-хотиржамлик тилайди.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси Ахборот хизмати

