1991 йил 18 ноябрь — мустақил Ўзбекистон тарихидаги энг муҳим ва унутилмас саналардан биридир. Бундан 35 йил муқаддам халқимизнинг асрий орзу-умидлари, ғурур ва ифтихори тимсоли бўлган Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинди.
Давлат байроғи миллий суверенитетимиз, озод ва обод Ватанимизнинг халқаро майдондаги нуфузи ҳамда халқимизнинг якдиллигини ўзида мужассам этган муқаддас рамздир. Ундаги ҳар бир ранг ва белги юртимиздаги тинчлик-осойишталик, мусаффо осмон, баҳорий янгиланиш, поклик ҳамда порлоқ келажакка бўлган қатъий ишончимизни ифодалайди. Халқаро спорт ареналари, нуфузли анжуманлар ва илм-фан майдонларида байроғимизнинг баланд кўтарилиши ҳар бир юртдошимиз қалбида чексиз фахр туйғусини уйғотади.
Давлат активларини бошқариш агентлигининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси жамоаси барча юртдошларимизни ушбу қутлуғ сана — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун билан самимий муборакбод этади. Барчангизга мустаҳкам соғлик, хонадонларингизга файзу барака, Ватанимиз тараққиёти ва фаровонлиги йўлидаги масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз.
Мустақиллигимиз рамзи бўлган байроғимиз доимо баландларда ҳилпираб турсин. Жонажон Ватанимизга садоқат билан хизмат қилиш барчамиз учун ҳамиша олий шарафдир.

