Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

09 Июль 2026

Самарқанд вилоятининг Ургут ва Нуробод туманларидаги йирик бино ва иншоотлар муддатли бўлиб тўлаш шарти билан оммавий аукцион савдоларига чиқарилди

Давлат активларини бошқариш агентлигининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси (СамДавактив) ҳамда "E-AUKSION" электрон савдо платформаси тадбиркорлик субъектлари ва инвесторлар учун навбатдаги йирик кўчмас мулк объектларини оммавий савдоларга таклиф этади. Самарқанд вилоятининг саноат ва ишлаб чиқариш салоҳияти юқори бўлган Ургут ҳамда Нуробод туманларида жойлашган бино ва иншоотлар онлайн аукционга қўйилди.

Мазкур объектларнинг барчаси инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида муддатли тўлов (қийматни бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи билан реализация қилинмоқда.

Сотувга қўйилган объектлар рўйхати ва техник кўрсаткичлари:

1-лот: Ургут тумани, Камангарон МФЙ ҳудудидаги бино ва иншоотлар Йирик ишлаб чиқариш корхоналари, логистика марказлари, божхона омборлари ёки саноат мажмуаларини ташкил этиш учун барча қулайликларга эга ҳудуд.

  • Манзил: Самарқанд вилояти, Ургут тумани, Камангарон МФЙ, Камангарон кўчаси, 12-уй

  • Бошланғич нархи: 11 832 053 430.00 сўм

  • Умумий ер майдони: 0,25 гектар (га)

  • Бино ва иншоотларнинг эгаллаган майдони: 1289,19 квадрат метр (кв.м)

  • Электрон аукциондаги ҳавола:  https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=24166425 

2-лот: Ургут тумани, Мазортепа МФЙ ҳудудидаги бино ва иншоотлар Аҳоли гавжум ҳудудда жойлашган бўлиб, ўқув марказлари, тиббиёт клиникалари, замонавий офислар ёки хизмат кўрсатиш мажмуалари учун жуда мос келади.

  • Манзил: Самарқанд вилояти, Ургут тумани, Мазортепа МФЙ, Навоий кўчаси, 594-уй

  • Бошланғич нархи: 3 214 083 000.00 сўм

  • Умумий ер майдони: 0,0416 гектар (га)

  • Бино ва иншоотларнинг эгаллаган майдони: 832,02 квадрат метр (кв.м)

  • Электрон аукциондаги ҳавола:  https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=24166426 

3-лот: Нуробод тумани, Улус МФЙ ҳудудидаги бино ва иншоотлар Кенг майдон ва инфратузилма талаб қилувчи заводлар, оғир саноат тармоқлари ёки агросаноат кластерлари лойиҳалари учун мўлжалланган йирик объект.

  • Манзил: Самарқанд вилояти, Нуробод тумани, Улус МФЙ, Мевали кўчаси, 463-уй

  • Бошланғич нархи: 3 015 103 647.00 сўм

  • Умумий ер майдони: 4,22 гектар (га)

  • Бино ва иншоотларнинг эгаллаган майдони: 1721,43 квадрат метр (кв.м)

  • Электрон аукциондаги ҳавола:  https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=24235069 

4-лот: Нуробод тумани, Жом МФЙ ҳудудидаги бино ва иншоотлар ўртача ҳажмдаги тикувчилик ёки тўқимачилик цехлари, ҳудудий омборхоналар ва ишлаб чиқариш тармоқларини йўлга қўйиш учун қулай ҳудуд.

  • Манзил: Самарқанд вилояти, Нуробод тумани, Жом МФЙ, 9-Жом кўчаси, 581-уй

  • Бошланғич нархи: 592 909 000.00 сўм

  • Умумий ер майдони: 0,55 гектар (га)

  • Бино ва иншоотларнинг эгаллаган майдони: 733 квадрат метр (кв.м)

  • Электрон аукциондаги ҳавола: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=24166648

Қатнашиш тартиби ва маълумотлар: Онлайн аукцион савдолари қонунчилик доирасида тўлиқ шаффоф ва электрон тарзда ўтказилади. Иштирок этиш шартлари, аризаларни расмийлаштириш ва электрон калит олиш бўйича платформадаги видео-қўлланма орқали маълумот олишингиз мумкин.

Қўшимча саволлар ва тушунтиришлар юзасидан "E-AUKSION" ваколатли мутахассислари билан боғланиш рақамлари:

  • Телефон: +998 (77) 375-74-17

  • Телефон: +998 (99) 207-36-07

  • Телефон: +998 (99) 207-26-07

СамДавактив матбуот хизмати

 

15 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech