Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

10 Сентябрь 2026

ДАВЛАТ АКТИВЛАРИ 1 МЛН СЎМДАН БОШЛАНҒИЧ НАРХДА АУКЦИОНГА ЧИҚАРИЛМОҚДА

УЗОҚ ВАҚТ ДАВОМИДА СОТИЛМАЙ КЕЛГАН ДАВЛАТ АКТИВЛАРИ 1 МЛН СЎМДАН БОШЛАНҒИЧ НАРХДА АУКЦИОНГА ЧИҚАРИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 28 августдаги ПФ-177-сон Фармонига мувофиқ, узоқ вақт давомида сотилмай келаётган айрим давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш мақсадида уларни электрон онлайн-аукцион орқали 1 миллион сўм бошланғич нархда реализация қилиш имконияти яратилди.

Мазкур тартиб доирасида Самарқанд вилоятидаги қуйидаги давлат активлари электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилмоқда:

  1. Самарқанд вилояти, Нарпай тумани, Ҳақиқат МФЙ
    Лотни кўриш

  2. Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани, Жумабой МФЙ
    Лотни кўриш

  3. Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани, Дўнг МФЙ
    Лотни кўриш

  4. Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани, Боғолони МФЙ
    Лотни кўриш

  5. Самарқанд вилояти, Ургут тумани, Янгиариқ, Ваткан-Қўзибек МФЙ
    Лотни кўриш

Мазкур имконият тадбиркорлар ва бошқа манфаатдор шахслар учун узоқ вақт давомида реализация қилинмай келган давлат активларини қулай бошланғич нархда харид қилиш ҳамда улардан самарали фойдаланиш имконини беради.

Ҳар бир лот бўйича объектнинг манзили, тавсифи, бошланғич нархи, савдо шартлари ва бошқа батафсил маълумотлар электрон онлайн-аукцион платформасида келтирилган.

Аукционда иштирок этиш бўйича видео қўлланма:
https://t.me/auksionvideo

 

 

Самдавактив матбуот хизмати

5 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech