Жорий йилда Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан давлат кўчмас мулкини самарали бошқариш, соҳани рақамлаштириш ҳамда илғор халқаро тажрибаларни амалиётга татбиқ этиш масалаларига бағишланган нуфузли тадбир ўтказилди.
Ушбу халқаро тадбир ва унда муҳокама қилинган муҳим масалалар “Ўзбекистон 24” телеканалининг махсус видеолавҳасида атрофлича ёритиб берилди.
Видеолавҳада Давлат активларини бошқариш агентлиги директори ўринбосарининг соҳада амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, давлат мулкини ижарага бериш ва хусусийлаштириш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ҳамда халқаро стандартларни жорий этиш борасида амалга оширилаётган тизимли ишлар ҳақидаги атрофлича фикр ва мулоҳазалари акс эттирилган.
Батафсил маълумот ва видео-лавҳани томоша қилиш учун телеканалнинг расмий ресурсларига мурожаат қилишингиз мумкин.
Самарқанд вилояти Давлат активларини бошқариш бошқармаси матбуот хизмати

