Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

28 Июль 2026

Долзарб 40 кунлик" тадбирлар амалда

 

Тойлоқ туманида "Долзарб 40 кунлик" тадбирлари: "Тараққиёт" МФЙда хонадонбай ўрганишлар ўтказилмоқда

Юртимизда аҳоли фаровонлигини ошириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг барқарор даромад манбаларига эга бўлишини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, "Долзарб 40 кунлик" тадбирлари доирасида Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Тойлоқ туманидаги "Тараққиёт" маҳалла фуқаролар йиғинида хонадонбай ўрганиш ва амалий кўмак бериш тадбирлари ташкил этилди.

Бошқарма масъул ходимлари ҳудуддаги эҳтиёжманд ва доимий даромадга эга бўлмаган оилалар хонадонларига бевосита ташриф буюриб, уларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини ўргандилар ҳамда ҳар бир оила кесимида аниқ чоралар белгиламоқдалар.

Тадбирлар давомида фуқароларнинг даромадларини ошириш ва уларни ижтимоий реестрдан босқичма-босқич чиқариш йўналишида қуйидаги амалий ёрдамлар таклиф этилмоқда ҳамда амалиётга татбиқ этилмоқда:

  • Бандликни таъминлаш: Фуқароларнинг мутахассислиги ва меҳнат кўникмаларидан келиб чиққан ҳолда уларни доимий иш ўринларига жойлаштириш чоралари кўрилмоқда.

  • Тадбиркорликни ривожлантириш: Ўз фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган фуқароларга имтиёзли банк кредитлари ажратиш бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

  • Молиявий қўллаб-қувватлаш: Даромад келтирувчи фаолиятини кенгайтириш, томорқадан самарали фойдаланиш ҳамда касаначиликни йўлга қўйиш учун фоизсиз ссудалар таклиф этилмоқда.

Кўрилаётган ушбу амалий чоралар ва кўрсатилаётган манзилли кўмаклар натижасида ҳудуддаги кўплаб эҳтиёжманд оилаларнинг тайинли даромад манбаига эга бўлиши ва пировардида ижтимоий кўмак рўйхатларидан чиқарилиши таъминланмоқда.

Аҳоли фаровонлигини ошириш ва уларга муносиб турмуш шароитларини яратишга қаратилган бу каби амалий мулоқотлар ва хонадонбай ўрганишлар давом эттирилади.

Самдавактив матбуот хизмати

 
2 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech