ТАНЛОВ ЭЪЛОНИ
Ташкилот ҳақида
Ташкилот номи:
«Пастдарғом туман МТП» МЧЖ
Давлат улуши:
100%
Давлат улушини бошқарувчи орган:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси
Танлов ҳақида
Танлов тури:
Директор лавозимига танлов
Лавозим:
Директор
Иш жойи манзили:
Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд вилояти, Пастдарғом тумани, Жума шаҳри, Жомий кўчаси, 4-уй.
Иш бандлиги:
Тўлиқ бандлик
Ойлик маоши:
Жамият штатлар жадвалига мувофиқ.
Номзодларга қўйиладиган талаблар
-
30 ёшдан 40 ёшгача бўлиши;
-
олий маълумотга эга бўлиши;
-
корпоратив бошқарув тамойилларини билиши;
-
қишлоқ хўжалиги соҳасида замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлиши;
-
сўнгги уч йил давомида қишлоқ хўжалиги соҳасида раҳбарлик лавозимида иш стажига эга бўлиши;
-
Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарининг расмий тавсиясига эга бўлиши.
Шахсий сифатлар
-
етакчилик қобилияти;
-
юқори даражада стратегик фикрлаш;
-
етакчилик фазилатлари ва тегишли тажриба;
-
ижобий мотивация ва ишонтириш орқали ўзгаришларни амалга ошириш тажрибаси;
-
масъулият, танқидий фикрлаш ва таҳлил қилиш қобилияти;
-
стрессга чидамлилик.
Тақдим этиладиган ҳужжатлар
-
иштирокчининг шахсий варақаси (объективка);
-
маълумоти тўғрисидаги диплом ва ҳужжатлар нусхалари;
-
фуқаролик паспорти нусхаси;
-
жамиятни ривожлантириш бўйича бизнес-режа;
-
меҳнат дафтарчаси нусхаси;
-
мавжуд бўлса, илмий унвон ва даражаларини тасдиқловчи ҳужжатлар, чоп этилган мақолалар, бошқа мутахассисликка эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, малака оширганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар ҳамда давлат мукофотлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар;
-
юқоридаги талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.
Номзодларни баҳолаш тартиби
Талабгор томонидан тақдим этилган барча ҳужжатларнинг мазкур лавозим талабларига мувофиқлиги ўрганиб чиқилади.
Ўрганиш якунланганидан сўнг 2 иш куни ичида мазкур лавозим учун номзодлар рўйхати шакллантирилади. Агар 2 нафардан ортиқ номзод бўлса, улар билан суҳбат ўтказилади.
Ҳужжатларни топшириш
Тақдим этиш шакли:
Талабгорлар томонидан эълонда белгиланган талаблар доирасида ўзи ҳақидаги барча ҳужжат ва маълумотлар ёпиқ (махсус) конвертларда тақдим этилади.
Манзил:
Самарқанд шаҳри, Кўксарой майдони, 1А-уй.
Ҳужжатларни қабул қилиш муддати:
2026 йил 22 сентябрь, соат 18:00 га қадар.

