Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

12 Май 2026

8 май санасида ўтказилган электрон онлайн-аукцион савдолари натижалари таҳлили

2026 йил 8 май куни "E-auksion.uz" платформасида навбатдаги онлайн савдолар муваффақиятли якунланди. Савдоларга жами 348 та лот чиқарилган бўлиб, улардан бошланғич нархи 42,3 млрд сўм бўлган 122 та лот 46,7 млрд сўмга реализация қилинди. Ўтказилган савдоларда 352 нафар юридик ва жисмоний шахслар иштирок этди.

Асосий йўналишлар бўйича кўрсаткичлар:

  • Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари: Жами 25 та объект 9,6 млрд сўмга сотилди (бошланғич нархи 8,3 млрд сўм). Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги “Иссиқлик таъминоти” МЧЖга қарашли қувурлар бошланғич нархи 0,4 млрд сўмдан 1,3 млрд сўмга кўтарилди.

  • Ер участкалари: 43,6 га майдонни эгаллаган 40 та ер участкаси 31,8 млрд сўмга сотилди. Энг йирик келшим Сирдарё вилояти Боёвут туманида кузатилди — бошланғич нархи 23,1 млрд сўм бўлган ер участкаси 24,2 млрд сўмга реализация қилинди.

  • Бошқа мулклар: 57 та лот 5,3 млрд сўм қийматда сотилди (бошланғич нархи 6 млрд сўм).

Ҳозирда платформада умумий қиймати 25,1 трлн сўм бўлган 102 984 та лот савдога қўйилган.

2 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech