389 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 16,5 млрд сўм бўлган 59 та лот 17,1 млрд сўмга реализация қилинди.
Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари:
- сони — 13 та
- бошланғич нархи — 14,2 млрд сўм
- сотилган нархи — 14,2 млрд сўм
Жиззах вилояти Зомин туманида бошланғич нархи 5,5 млрд сўм бўлган “Suffa Shale” МЧЖга тегишли коттедж 5,5 млрд сўмга сотилди.
Ер участкалари:
- сони — 12 та
- бошланғич нархи — 1,6 млрд сўм
- сотилган нархи — 1,7 млрд сўм
- ер майдони — 6,9 га
Тошкент вилояти Паркент тумани ҳудудидан бошланғич нархи 1,4 млрд сўм бўлган шале уйлар, ресторан, савдо ва хизмат дўконлари, болалар майдончаси қуриш учун ер участкаси 1,5 млрд сўмга сотилди.
Бошқалар:
- сони — 34 та
- бошланғич нархи — 0,7 млрд сўм
- сотилган нархи — 1,2 млрд сўм
Ўтказилган савдоларда 124 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 27,9 трлн сўм бўлган 96 834 та лот савдога қўйилган.

