Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

17 Июль 2026

E-AUKSION" платформасида 16-июль куни ўтказилган онлайн савдолар натижалари таҳлили

16-июль санасида "E-AUKSION" электрон савдо платформаси орқали навбатдаги онлайн аукцион савдолари муваффақиятли ўтказилди. Савдолар доирасида жами 614 та лот онлайн аукционга чиқарилди.

Ўтказилган савдо якунларига кўра, умумий бошланғич нархи 55,3 миллиард сўм бўлган 550 та лот инвестор ва тадбиркорлар томонидан 60 миллиард сўмга реализация қилинди. Мазкур савдоларда жами 1 283 нафар юридик ва жисмоний шахслар фаол иштирок этди.

Сотилган мулклар тоифалар бўйича таҳлили

Аукционда сотилган ва ижарага берилган лотларнинг йўналишлар ҳамда иқтисодий кўрсаткичлар кесимидаги батафсил таҳлили қуйидаги жадвалда акс эттирилган:

Мулк тоифаси Сотилган лотлар сони (та) Бошланғич нархи (млрд сўм) Сотилган нархи (млрд сўм) Қўшимча кўрсаткичлар
Давлат активлари 12 22.2 23.3
Давлат мулки ижараси 57 0.8 1.7
Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари 83 11.5 11.8
Саноат ва тадбиркорлик ер участкалари 42 1.6 2.2 Жами ер майдони: 1.9 гектар
Қишлоқ хўжалиги ер участкалари 224 4.0 5.2
Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш 44 13.4 13.4
Бошқа турдаги активлар 88 1.8 2.4
ЖАМИ 550 55.3 60.0

Ҳудудлар кесимидаги йирик битимлар

Ўтказилган аукцион савдоларида республикамиз ҳудудларидаги қуйидаги истиқболли объектлар юқори рақобат остида реализация қилинди:

  • Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри: Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси балансидаги, бошланғич баҳоси 12.7 миллиард сўм бўлган омборхона биноси аукцион натижасида 13.3 миллиард сўмга сотилди.

  • Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри (Ижара): Мактаб балансидаги бинонинг хоналари ижарага берилди. Бошланғич йиллик ижара нархи 0.02 миллиард сўм бўлган ушбу объект якунда 0.3 миллиард сўмга ижарага берилди.

  • Хоразм вилояти, Урганч тумани: Тасдиқланган мастер-режа асосида кўп қаватли турар-жой бинолари ва мажмуалари қуриш ҳуқуқини берувчи 28 сотих ер участкаси савдога чиқарилди. Бошланғич нархи 0.5 миллиард сўм бўлган ушбу лот якунда инвестор томонидан 0.6 миллиард сўмга харид қилинди.

  • Фарғона вилояти, Учкўприк тумани: Суд ва ижро ҳужжатлари йўналишида бошланғич нархи 0.4 миллиард сўм бўлган якка тартибдаги турар жой қизғин савдолардан сўнг 1.9 миллиард сўмга реализация қилинди.

Жорий савдолардаги фаол таклифлар

Ҳозирги вақтда "E-AUKSION" платформасида умумий бошланғич қиймати 29.5 триллион сўмни ташкил этувчи 113 141 та фаол лот онлайн савдоларда турибди. Тадбиркорлар ва инвесторлар платформада рўйхатдан ўтган ҳолда ўзларига маъқул бўлган объектларни харид қилишлари мумкин.

Самарқанд вилояти Давлат активларини бошқариш бошқармаси Ахборот хизмати

13 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech