17 июль куни E-AUKSION электрон савдо платформасида ўтказилган электрон онлайн-аукцион савдоларида жами 668 та лот савдога чиқарилди.
Савдолар якунларига кўра, бошланғич қиймати 30,3 миллиард сўм бўлган 383 та лот 45,8 миллиард сўмга реализация қилинди.
САВДОЛАР БЎЙИЧА АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАР
| Кўрсаткич | Миқдор |
|---|---|
| Савдога чиқарилган лотлар сони | 668 та |
| Реализация қилинган лотлар сони | 383 та |
| Реализация қилинган лотларнинг бошланғич қиймати | 30,3 млрд сўм |
| Реализация қилинган лотларнинг сотилган қиймати | 45,8 млрд сўм |
| Савдоларда иштирок этган юридик ва жисмоний шахслар | 799 нафар |
ЙЎНАЛИШЛАР КЕСИМИДА
| Йўналиш | Лотлар сони | Бошланғич нархи | Сотилган нархи | Қўшимча маълумот |
|---|---|---|---|---|
| Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари | 27 та | 11,7 млрд сўм | 11,8 млрд сўм | — |
| Ер участкалари | 80 та | 8,2 млрд сўм | 21,2 млрд сўм | Умумий майдони 33,7 га |
| Қишлоқ хўжалиги ер участкалари | 217 та | 4,0 млрд сўм | 5,9 млрд сўм | — |
| Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш | 15 та | 6,3 млрд сўм | 6,4 млрд сўм | — |
| Бошқа йўналишлар | 44 та | 0,2 млрд сўм | 0,5 млрд сўм | — |
ДАВЛАТ ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАР МУЛКЛАРИ
Навоий вилояти, Хатирчи туманида бошланғич нархи 367 миллион сўм бўлган «Ўзбекистон» пахта қабул қилиш маскани биноси 404 миллион сўмга сотилди.
Батафсил:
https://e-auksion.uz/auction-result?lots_id=24267405
ЕР УЧАСТКАЛАРИ
17 июль куни ер участкалари йўналишида жами 80 та лот реализация қилинди. Уларнинг умумий майдони 33,7 гектарни ташкил этди.
Ушбу йўналишда бошланғич қиймати 8,2 миллиард сўм бўлган ер участкалари 21,2 миллиард сўмга сотилди.
Савдоларда юқори нархларда реализация қилинган айрим ер участкалари:
| Ҳудуд | Ер участкасининг мақсади | Бошланғич нархи | Сотилган нархи |
|---|---|---|---|
| Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани | «Ангрен» ЭИЗда кўп тармоқли саноат мажмуаси ва логистика марказини ташкил этиш | 2,1 млрд сўм | 7,3 млрд сўм |
| Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри | Кўп қаватли турар жой биноларини қуриш | 0,5 млрд сўм | 2,4 млрд сўм |
| Самарқанд вилояти, Булунғур тумани | Мастер-режа асосида ошхона, кафелар ва савдо уйлари қуриш | 0,4 млрд сўм | 2,0 млрд сўм |
Батафсил маълумот:
Оҳангарон тумани:
https://e-auksion.uz/auction-result?lots_id=23960826
Марғилон шаҳри:
https://e-auksion.uz/auction-result?lots_id=23960828
Булунғур тумани:
https://e-auksion.uz/auction-result?lots_id=23960797
АУКЦИОН ИШТИРОКЧИЛАРИ
17 июль куни ўтказилган электрон онлайн-аукцион савдоларида жами 799 нафар юридик ва жисмоний шахс иштирок этди.
САВДОДАГИ ЛОТЛАР
Айни пайтда E-AUKSION электрон савдо платформасида умумий қиймати 30,9 триллион сўм бўлган 113 738 та лот савдога қўйилган.
Манфаатдор фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари электрон онлайн-аукционда иштирок этиб, мавжуд лотлар бўйича савдоларда қатнашишлари мумкин.
СамДавактив матбуот хизмати

