Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

22 Июль 2026

21 июль санасида ўтказилган онлайн савдолар натижалари

21 июль куни ўтказилган онлайн аукцион савдоларига умумий ҳисобда 576 та лот чиқарилди. Савдолар якунига кўра, бошланғич нархи 20,3 млрд сўм бўлган 67 та лот 22,6 млрд сўмга реализация қилинди. Савдоларда 286 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Савдо натижалари тўғрисида умумий маълумот

Йўналишлар / Йўналиш турлари Сони Бошланғич нархи (млрд сўм) Сотилган нархи (млрд сўм) Қўшимча кўрсаткичлар
Давлат мулки ижараси 8 0,08 0,3 -
Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари 24 19,2 19,5 -
Қишлоқ хўжалиги ер участкалари 19 0,3 0,4 Ер майдони: 110,4 га
Дарё ўзанларини тозалаш ҳуқуқи 3 0,7 2,2 -
Бошқалар 13 0,015 0,3 -
Жами 67 20,3 22,6 -

Муҳим битимлар ва намуналардан:

  • Давлат мулки ижараси: Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидан бошланғич йиллик ижара нархи 0,02 млрд сўм бўлган “Тошкент шаҳар Саноат зоналарини бошқариш дирекцияси” ДМ балансидаги бинонинг бир қисми 0,2 млрд сўмга ижарага берилди.

  • Дарё ўзанларини тозалаш ҳуқуқи: Навоий вилояти Кармана туманидан бошланғич нархи 0,2 млрд сўм бўлган Арабсой сойи ўзанидаги 2-участканинг ўзанини тозалаш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи 0,8 млрд сўмга сотилди.

Жорий ҳолат: Ҳозирги вақтда умумий нархи 32,7 трлн сўм бўлган 114 163 та лот савдога қўйилган.

СамДавактив матбуот хизмати

23 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech