23-июль куни ўтказилган онлайн аукцион савдоларида жами 668 та лот савдога чиқарилди. Ўтказилган савдолар натижасига кўра, бошланғич нархи 74,2 млрд сўм бўлган 395 та лот жами 109,7 млрд сўмга реализация қилинди.
Савдоларда 1 152 нафар жисмоний ва юридик шахслар иштирок этди.
Йўналишлар кесимида савдо кўрсаткичлари жадвали
| Мулк/Йўналиш тури | Лотлар сони | Бошланғич нархи (млрд сўм) | Сотилган нархи (млрд сўм) | Ер майдони |
| Давлат активлари | 1 та | 10,7 | 37,3 | — |
| Давлат мулки ижараси | 30 та | 0,2 | 0,9 | — |
| Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари | 37 та | 34,5 | 35,3 | — |
| Ер участкалари | 45 та | 13,6 | 18,9 | 18,1 га |
| Қишлоқ хўжалиги ер участкалари | 137 та | 2,5 | 3,2 | 753,1 га |
| Буюртмачи мулклари | 6 та | 4,8 | 5,1 | — |
| Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш | 44 та | 7,7 | 8,0 | — |
| Бошқа йўналишлар | 95 та | 0,06 | 1,0 | — |
| Жами | 395 та | 74,2 | 109,7 | — |
Ҳудудлар кесимидаги йирик ва эътиборли битимлар
-
Наманган вилояти (Уйчи тумани): Бошланғич нархи 10,7 млрд сўм бўлган “Qizilrovot Seleksioner” МЧЖнинг устав фондидаги 100 фоизлик давлат улуши 37,3 млрд сўмга сотилди.
-
Навоий вилояти (Кармана тумани): Бошланғич нархи 9,5 млрд сўм бўлган Саноатқурилишбанкнинг Навоий минтақавий филиалига қарашли нотурар жой биноси 10,0 млрд сўмга реализация қилинди.
-
Хоразм вилояти (Урганч тумани): Гидротехника ва сув хўжалиги иншоотлари биноларини қуриш учун мўлжалланган, бошланғич нархи 2,4 млрд сўм бўлган ер участкаси 5,4 млрд сўмга сотилди.
-
Андижон вилояти (Асака тумани): Суд ва ижро йўналишида бошланғич нархи 0,8 млрд сўм бўлган юк автотранспорт воситаси 1,0 млрд сўмга сотилди.
-
Қорақалпоғистон Республикаси (Нукус шаҳри): Бошланғич йиллик ижара нархи 0,02 млрд сўм бўлган Абу Али ибн Сино номидаги техникумнинг бир қисми 0,2 млрд сўмга ижарага берилди.
Жорий ҳолат
Ҳозирги вақтда платформада умумий бошланғич қиймати 33,8 трлн сўм бўлган 114 555 та лот онлайн аукцион савдоларига қўйилган.
СамДавактивматбуот хизмати

