Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

03 Август 2026

31 июль куни ўтказилган онлайн аукцион савдолари натижалари

 

 

31 июль куни ўтказилган онлайн аукцион савдоларида умумий ҳисобда 848 та лот савдога чиқарилди. Натижаларга кўра, бошланғич нархи 113,3 млрд сўм бўлган 461 та лот харидорлар томонидан 128,8 млрд сўмга реализация қилинди.

Ўтказилган савдо жараёнларида умумий 1 043 нафар юридик ва жисмоний шахслар иштирок этди.

Йўналишлар кесимидаги умумий кўрсаткичлар

Йўналиш номи Сотилган лотлар сони Бошланғич нархи Сотилган (ижарага берилган) нархи
Давлат активлари 2 та 24,7 млрд сўм 25,9 млрд сўм
Ер участкалари (36 га) 183 та 78,0 млрд сўм 87,2 млрд сўм
Қишлоқ хўжалиги ер участкалари (846,3 га) 196 та 1,4 млрд сўм 2,3 млрд сўм
Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари 16 та 7,0 млрд сўм 7,4 млрд сўм
Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш 14 та 1,7 млрд сўм 4,1 млрд сўм
Давлат мулки ижараси 11 та 82,0 млн сўм 96,2 млн сўм
Бошқалар 39 та 0,4 млрд сўм 1,8 млрд сўм
ЖАМИ 461 та 113,3 млрд сўм 128,8 млрд сўм

Энг йирик битимлар тафсилоти

Йўналиш Ҳудуд / Объект номи Бошланғич нархи Сотилган нархи
Давлат активлари Сирдарё вилояти, Гулистон ш. — Собиқ “Гулистон экстракт ёғ” АЖ мулкий мажмуаси қисми 20,6 млрд сўм 21,7 млрд сўм
Ер участкалари Тошкент ш., Янгиҳаёт т. — Қурилиш саноати корхоналари учун ер майдони 49,9 млрд сўм 52,4 млрд сўм
Суд ва бошқа органлар Наманган вилояти, Наманган ш. — Савдо дўкони бино-иншоотлари 0,5 млрд сўм 2,4 млрд сўм
Давлат мулки ижараси Тошкент вилояти, Янгийўл ш. — Спорт мактабининг сунъий қопламали майдони 36,2 млн сўм 39,8 млн сўм
Бошқа йўналишлар Тошкент вилояти, Пскент т. — Оҳангарон дарёси ўзанини тозалаш лойиҳаси 0,02 млрд сўм 0,8 млрд сўм

Жорий ҳолат

Ҳозирги вақтда электрон савдо платформасида умумий қиймати 34,2 трлн сўм бўлган 116 927 та лот аукцион савдоларига қўйилган.

СамДавактив матбуот хизмати

21 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech