Давлат активлари агентлиги тизими ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний фаолликни ошириш ҳамда жамоавий бирдамликни мустаҳкамлаш мақсадида “Спорт куни” доирасида спорт мусобақалари ташкил этилди.
Мазкур тадбир ходимларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, спортга бўлган қизиқишни янада ошириш ва иш фаолиятида ижобий муҳитни мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Мусобақалар давомида иштирокчилар ўзларининг чаққонлик, чидамлилик, интизом, ирода ва жамоавий ҳамжиҳатлик каби фазилатларини намоён этдилар. Тадбир самимий, кўтаринки ва дўстона руҳда ўтказилиб, ходимлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва бирдамликни янада мустаҳкамлади.
Спорт тадбирларининг мунтазам ташкил этилиши ходимлар саломатлигини мустаҳкамлаш, меҳнат унумдорлигини ошириш ва соғлом турмуш тарзини кундалик ҳаётга татбиқ этишда муҳим аҳамиятга эга. Зеро, жисмонан фаол ва соғлом ходим ҳар қандай жамоанинг барқарор ривожланиши ва самарали фаолиятида муҳим омил ҳисобланади.
Тадбир якунида иштирокчиларнинг фаоллиги алоҳида эътироф этилиб, бундай спорт мусобақаларини келгусида ҳам давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.
Спорт — саломатлик, интизом ва ҳамжиҳатлик манбаи.
Самдавактив матбуот хизмати

