Бугунги кунда давлат хизматчиларининг профессионал билим ва кўникмаларини муттасил ошириб бориши, нафақат ўз хизмат вазифаларини бажаришда, балки фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш ҳамда фуқаро муҳофазасини таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Давлат активлари агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси Джаникулов Фаррух Шавкатович Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институтида малака ошириш курсини муваффақиятли тамомлади.
Ф.Джаникулов жорий йилнинг 1-5 июнь кунлари ташкил этилган 30 соатлик махсус ўқув дастури доирасида “Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси” ҳамда “Фавқулодда вазиятларда биринчи ёрдам” йўналишлари бўйича ўқув машғулотларида иштирок этди. Курс давомида фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш, шундай вазиятларда тўғри стратегия белгилаш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатишнинг амалий жиҳатлари ўрганилди.
Ўқув дастури якунида тингловчининг орттирган билимлари муносиб баҳоланиб, унга белгиланган намундаги махсус Гувоҳнома топширилди.
Бошқарма жамоаси Фаррух Шавкатовични ушбу касбий юксалиш билан табриклайди ва келгуси масъулиятли фаолиятида зафарлар тилайди.
Давлат активлари агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси Матбуот хизмати

