Давлат активларини бошқариш агентлигининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси тадбиркорлар ҳамда фуқароларга "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали турли мақсадлар учун мўлжалланган ер участкалари аукцион савдоларига чиқарилганини маълум қилади.
Сиз қуйидаги йўналишлар бўйича ер участкаларини савдоларда ихтиёрий равишда харид қилишингиз мумкин:
-
Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун ерлар: 1 327 та ер участкаси
-
Якка тартибда уй-жой қурилиши учун ерлар: 1 та ер участкаси
-
Ёшлар саноат зоналари (ЁСЗ) ҳудудидаги ерлар: 10 та ер участкаси
-
Кичик саноат зоналари (КСЗ) ҳудудидаги ерлар: 2 та ер участкаси
-
Эркин иқтисодий зоналар (ЭИЗ) ҳудудидаги ерлар: 95 та ер участкаси
-
Туризм ва туристик инфратузилмани ривожлантириш учун ерлар: 4 та ер участкаси
-
Нодавлат умумтаълим ва мактабгача таълим муассасалари учун ерлар: 6 та ер участкаси
-
Ҳудудларни ривожлантириш бўйича мастер-режалар асосидаги ерлар: 334 та ер участкаси
-
Бошқа бўш турган ер майдонлари: 4 та ер участкаси
Савдоларда қатнашиш тартиби ва шартлари билан танишиш учун платформадаги тегишли видеоқўлланмани кўриб чиқишингиз мумкин: e-auksion.uz.
Мурожаат ва маслаҳат учун: Аукцион савдолари ва объектлар бўйича саволларингиз бўлса, "E-auksion" платформасининг Самарқанд вилояти бўйича вакилларига мурожаат қилишингиз мумкин:
-
Телефон: +998 77 375-74-17
-
Телефон: +998 99 207-36-07
-
Телефон: +998 99 207-26-07
Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси Матбуот хизмати.

