Давлат активларини бошқариш агентлигининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси (СамДавактив) ҳамда "E-AUKSION" электрон савдо платформаси ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида навбатдаги инвестициявий жозибадор объектларни эълон қилади. Самарқанд вилояти, Тойлоқ тумани ҳудудидан тасдиқланган мастер-режалар (бош режалар) асосида шакллантирилган ер участкалари оммавий онлайн аукцион савдоларига чиқарилди.
Мазкур ер участкалари ҳудуднинг инфратузилма имкониятлари, транспорт логистикаси ва келгуси ривожланиш стратегияси ҳисобга олинган ҳолда аниқ мақсадли лойиҳалар учун ажратилган.
Тадбиркорлар ва инвесторлар учун энг асосий қулайликлардан бири — аукцион ғолибларига ер участкаларининг якуний қийматини бирданига эмас, балки шартномада белгиланган муддатлар давомида бўлиб-бўлиб (муддатли тўлов асосида) тўлаш имконияти тақдим этилади. Бу эса бизнес лойиҳаларни бошланғич босқичда ортиқча молиявий юкламасиз ишга тушириш имконини беради.
Объектлар ҳақида қисқача маълумот:
-
Жойлашган манзили: Самарқанд вилояти, Тойлоқ тумани
-
Сотув тури: Мастер-режа асосида, муддатли бўлиб тўлаш шарти билан
-
Тўлиқ рўйхат ва лотлар билан танишиш: Платформадаги махсус бўлим орқали тумандаги барча мавжуд ер участкаларининг батафсил параметрлари, бошланғич нархлари ва ер майдонлари билан "Барчасини кўриш" ҳаволаси орқали танишишингиз мумкин.
Иштирок этиш тартиби: Аукцион савдолари қонунчиликда белгиланган тартибда, тўлиқ электрон шаклда ва шаффофлик тамойиллари асосида ўтказилади. Тизимда рўйхатдан ўтиш, ариза топшириш ҳамда гаров маблағларини киритиш тартиби бўйича батафсил маълумотлар платформадаги махсус видео-қўлланмада акс эттирилган.
Қўшимча саволлар, объектларни бориб кўриш ва аукционда қатнашиш қоидалари бўйича маслаҳатлар олиш учун "E-AUKSION" платформасининг ваколатли ходимлари билан боғланишингиз мумкин:
-
Телефон: +998 (77) 375-74-17
-
Телефон: +998 (99) 207-36-07
-
Телефон: +998 (99) 207-26-07
СамДавактив матбуот хизмати

