Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

08 Май 2026

Хотира — муқаддас, қадр — боқий

   Юртимизда 9 май — Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланмоқда. Ушбу қутлуғ сана муносабати билан Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси жамоаси шаҳримиздаги “Хотира майдони”га ташриф буюриб, “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гул қўйиш маросимида иштирок этди.

    Тадбир давомида жамоа аъзолари томонидан мажмуа пойига гуллар қўйилиб, Иккинчи жаҳон урушида жон фидо қилган аждодларимиз хотирасига юксак ҳурмат-еҳтиром бажо келтирилди. Ўтганларни ёд этиш, бугунги тинч ва осуда кунларимиз учун курашган ватандошларимизнинг жасоратини эъзозлаш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир.

 

 

   Зиёрат давомида бошқарма раҳбарияти тинчликнинг қадри ҳақида тўхталиб, шундай таъкидлади:

“Хотира бор экан — миллат барҳаёт, қадр бор экан — келажак нурафшон. Бугун майдон узра ҳукм сураётган сокинлик бизга тинчлик нақадар олий неъмат эканлигини, уни кўз қорачиғидек асраш ҳар биримизнинг бурчимиз эканини англатади.”

   

 

   Она ҳайкали пойидаги сокинлик ва эҳтиром руҳи барчамизга осойишта ҳаёт қадрини яна бир бор ҳис қилдирди. Бу каби тадбирлар нафақат тарихимизга бўлган юксак ҳурматнинг ифодаси, балки ёш авлод қалбида ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

 

 

   Халқимизнинг мард ва жасур фарзандлари хотираси қалбларимизда абадий яшайди!


Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси Матбуот хизмати

79 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech