Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

07 Июль 2026

6-июль санасида ўтказилган онлайн аукцион савдолари натижалари

Жорий йилнинг 6-июль куни ўтказилган оммавий онлайн аукцион савдоларига жами 851 та лот чиқарилди. Савдолар якунига кўра, бошланғич нархи 120,5 миллиард сўм бўлган 818 та лот жами 166,2 миллиард сўмга реализация қилинди. Ўтказилган савдоларда иштирок этиш учун жами 1 980 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.

Йўналишлар кесимида сотилган лотлар таҳлили:

Давлат активлари:

  • Реализация қилинган лотлар сони: 15 та

  • Бошланғич баҳоланган нархи: 37,6 миллиард сўм

  • Якуний сотилган нархи: 55,7 миллиард сўм

  • Йирик битим: Хоразм вилояти Урганч шаҳри ҳудудидан бошланғич нархи 9 миллиард сўм бўлган Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси балансидаги нотурар бино-иншоотлар аукцион натижасига кўра 12,1 миллиард сўмга сотилди.

Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари:

  • Реализация қилинган лотлар сони: 93 та

  • Бошланғич баҳоланган нархи: 18,1 миллиард сўм

  • Якуний сотилган нархи: 22,7 миллиард сўм

  • Йирик битим: Наманган вилояти Чортоқ тумани ҳудудидан бошланғич нархи 3,4 миллиард сўм бўлган АТ “Халқ банки” балансидаги банк хизматлари маркази (БХМ) биноси 3,6 миллиард сўмга сотилди.

Тадбиркорлик учун ер участкалари:

  • Реализация қилинган лотлар сони: 285 та

  • Бошланғич баҳоланган нархи: 39,9 миллиард сўм

  • Якуний сотилган нархи: 52,9 миллиард сўм

  • Умумий ер майдони: 57,7 гектар

  • Яирик битим: Қашқадарё вилояти Миришкор туманидан бошланғич нархи 4,8 миллиард сўм бўлган, пахтани қайта ишлаш корхонаси қуриш учун мўлжалланган ер участкаси 5,1 миллиард сўмга сотилди.

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида (суд ижрочилари томонидан қўйилган мулклар):

  • Реализация қилинган лотлар сони: 75 та

  • Бошланғич баҳоланган нархи: 15,1 миллиард сўм

  • Якуний сотилган нархи: 19,8 миллиард сўм

  • Йирик битим: Жиззах вилояти Жиззах шаҳридан бошланғич нархи 1,1 миллиард сўм бўлган XCMG дизель русумли махсус автокран савдолар натижасида 1,4 миллиард сўмга баҳоланди ва реализация қилинди.

Қишлоқ хўжалиги ер участкалари:

  • Реализация қилинган лотлар сони: 240 та

  • Бошланғич баҳоланган нархи: 9 миллиард сўм

  • Якуний сотилган нархи: 13,8 миллиард сўм

Бошқа тоифадаги мулклар:

  • Реализация қилинган лотлар сони: 110 та

  • Бошланғич баҳоланган нархи: 0,8 миллиард сўм

  • Якуний сотилган нархи: 1,3 миллиард сўм

Ҳозирги вақтда электрон савдо платформасида умумий бошланғич қиймати 30,7 триллион сўм бўлган 113 041 та фаол лот онлайн аукцион савдоларига қўйилган бўлиб, тадбиркорлар ва фуқаролар ўз аризаларини топширишлари мумкин.

СамДавактив матбуот хизмати

 

5 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech