"E-AUKSION" электрон савдо платформасида жорий йилнинг 9 июль куни навбатдаги онлайн аукцион савдолари муваффақиятли якунланди. Савдоларда жами 1 231 нафар юридик ва жисмоний шахслар иштирок этди.
Ўтказилган савдолар давомида 495 та янги лот аукционга чиқарилди. Шунингдек, бошланғич қиймати 29,4 млрд сўм бўлган 514 та лот жами 43,6 млрд сўмга реализация қилинди.
Аукцион савдолари натижаларининг йўналишлар кесимидаги кўрсаткичлари:
| Товар/Мулк тоифаси | Сотилган лотлар сони | Бошланғич нархи (млрд сўм) | Сотилган нархи (млрд сўм) | Қўшимча маълумот |
| Давлат активлари | 1 та | 1,3 | 1,8 | — |
| Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари | 23 та | 5,7 | 6,1 | — |
| Ер участкалари | 81 та | 12,3 | 16,8 | Умумий майдони: 8,6 га |
| Қишлоқ хўжалиги ерлари | 207 та | 4,1 | 7,0 | — |
| Суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижроси | 18 та | 4,4 | 7,6 | — |
| Бошқа тоифадаги мулклар | 184 та | 1,6 | 4,3 | — |
| ЖАМИ | 514 та | 29,4 | 43,6 | — |
Сотилган йирик ва диққатга сазовор объектлар:
-
Давлат активлари йўналишида: Хоразм вилояти Хива шаҳрида жойлашган, Давлат активларини бошқариш агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси балансидаги нотурар бино бошланғич нархи 1,3 млрд сўм бўлган ҳолда 1,8 млрд сўмга сотилди.
-
Ер участкалари йўналишида: Тошкент шаҳар Сирғали туманидан офис бинолари қуриш учун ер участкаси 2,2 млрд сўмга (бошланғич нархи 1,9 млрд сўм) ҳамда Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидан ишлаб чиқариш корхоналари қуриш учун ер участкаси 1,8 млрд сўмга (бошланғич нархи 1,7 млрд сўм) реализация қилинди.
-
Суд ҳужжатлари ижроси йўналишида: Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган кўп қаватли уйдаги хонадон бошланғич нархи 0,6 млрд сўм бўлган ҳолда 1,9 млрд сўмга сотилди.
-
Бошқа тоифалар йўналишида: Навоий вилояти Нурота туманидаги “Сувлиқ-18” гранит конида геологик қидирув ишларини олиб бориш ҳуқуқи бошланғич нархи 0,1 млрд сўм бўлгани ҳолда 1,1 млрд сўмга харид қилинди.
Ҳозирги вақтда "E-AUKSION" платформасида умумий бошланғич қиймати 31,6 трлн сўм бўлган 113 637 та лот аукцион савдолари учун очиқ турибди.
СамДавактив матбуот хизмати

