Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

22 Июнь 2026

19-июн санасида ўтказилган онлайн аукцион савдолари якунлари бўйича ҳисобот

 

Жорий йилнинг 19-июн куни электрон савдо платформаси орқали жами 587 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Ўтказилган рақобатли савдолар натижасида бошланғич нархи 14,8 млрд сўм бўлган 278 та лот жами 25,1 млрд сўмга реализация қилинди. Савдоларда 654 нафар юридик ва жисмоний шахслар фаол иштирок этишди.

 

Йўналишлар ва тоифалар Сони Бошланғич нархи Сотилган нархи Қўшимча маълумот
Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари 7 та 1.1 млрд сўм 1.2 млрд сўм -
Ер участкалари 80 та 6.3 млрд сўм 13.7 млрд сўм 28.7 гектар умумий майдон
Бошқа турдаги активлар ва мулклар 191 та 7.4 млрд сўм 10.2 млрд сўм -
 
Йирик келишувлар (Ҳудудлар кесимида):

Сирдарё вилояти: Гулистон шаҳрида жойлашган, бошланғич нархи 0.4 млрд сўм бўлган “Golden stroy systems” МЧЖ балансидаги савдо дўкони аукционда 0.5 млрд сўмга сотилди.

Самарқанд вилояти: Ургут тумани ҳудудидан кўп қаватли турар-жо бинолари қуриш учун мўлжалланган, бошланғич нархи 0.4 млрд сўм бўлган 19 сотих ер участкаси рақобатли савдоларда 3.7 млрд сўмга баҳоланди ва реализация қилинди.

Ҳозирги вақтда электрон платформада умумий бошланғич қиймати 31.5 трлн сўм бўлган жами 107 629 та лот аукцион савдолари учун очиқ деб эълон қилинган.

Самдавактив матбуот хизмати

 
29 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech