Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

25 Август 2026

24 август куни ўтказилган онлайн савдолар натижалари

24 август куни онлайн аукцион савдоларига жами 817 та лот чиқарилди.

Шундан бошланғич нархи 104,1 млрд сўм бўлган 547 та лот жами 133,6 млрд сўмга реализация қилинди.

Савдо йўналиши Лотлар сони Бошланғич нарх Сотилган нарх Ер майдони
Давлат активлари 2 та 2,5 млрд сўм 3,4 млрд сўм
Давлат мулки ижараси 30 та 0,3 млрд сўм 0,4 млрд сўм
Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари 108 та 63,9 млрд сўм 79,7 млрд сўм
Ер участкалари 116 та 19,2 млрд сўм 29,6 млрд сўм 27,5 га
Қишлоқ хўжалиги ер участкалари 154 та 1,2 млрд сўм 1,8 млрд сўм 3511,3 га
Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналиши 69 та 11,6 млрд сўм 12,5 млрд сўм
Буюртмачи мулклари 11 та 5,4 млрд сўм 5,8 млрд сўм
Бошқалар 57 та 0,04 млрд сўм 0,4 млрд сўм

Айрим савдолардан намуналар

Давлат активлари

Андижон вилояти Пахтаобод туманида жойлашган, бошланғич нархи 1,1 млрд сўм бўлган нотариал идора биноси 1,9 млрд сўмга сотилди.

Давлат мулки ижараси

Андижон шаҳрида жойлашган, бошланғич йиллик ижара нархи 66 млн сўм бўлган Ёшлар ишлари агентлигининг Андижон вилояти ёшлар ишлари бўлими ҳудудидаги бино 73 млн сўмга ижарага берилди.

Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари

Бухоро шаҳрида жойлашган, бошланғич нархи 32,3 млрд сўм бўлган «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБга қарашли нотурар бино 45,2 млрд сўмга сотилди.

Ер участкалари

Тошкент шаҳри Янгихаёт туманида қурилиш саноати корхоналарини ташкил этиш учун ажратилган, бошланғич нархи 6,1 млрд сўм бўлган ер участкаси 6,4 млрд сўмга сотилди.

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида клиникалар, диспансерлар ва дорихоналар ташкил этиш учун ажратилган, бошланғич нархи 2,5 млрд сўм бўлган ер участкаси 5,5 млрд сўмга сотилди.

Савдоларда жами 1 466 нафар юридик ва жисмоний шахс иштирок этди.

Ҳозирда умумий қиймати 34,5 трлн сўм бўлган 118 980 та лот савдога қўйилган.

СамДавактив матбуот хизмати

16 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech