613 та лот онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, бошланғич нархи 46,2 млрд сўм бўлган 253 та лот 47,9 млрд сўмга реализация қилинди.
Давлат мулки ижараси:
- сони 11 та
- бошланғич нархи 0,2 млрд сўм
- сотилган нархи 0,2 млрд сўм
- Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидан бошланғич йиллик ижара нархи 157 млн сўм бўлган "Мирзо улуғбек тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими" ДМ балансидаги спорт майдони 174 млн сўмга ижарага берилди.
Давлат иштирокидаги корхоналар мулклари:
- сони 51 та
- бошланғич нархи 38,4 млрд сўм
- сотилган нархи 39 млрд сўм
- Тошкент шаҳар Янги Тошкент ҳудудидан бошланғич нархи 888 млн сўм бўлган «Шарқ Баҳори» лойиҳасидаги кўп қаватли уйларидан хонадон сотиб олиш учун инвестиция киритиш бўйича шартнома тузиш ҳуқуқи 933 млн сўмга сотилди.
Ер участкалари:
- сони 57 та
- бошланғич нархи 5,4 млрд сўм
- сотилган нархи 6 млрд сўм
- ер майдони 7,6 га
- Тошкент вилояти Паркент туманидан бошланғич нархи 1,7 млрд сўм бўлган меҳмонхоналар қуриш ер участкаси 1,8 млрд сўмга сотилди.
- Тошкент шаҳри Яккасарой туманидан бошланғич нархи 1,1 млрд сўм бўлган очиқ турдаги автотураргоҳ ташкил этиш учун ер участкаси 1,2 млрд сўмга сотилди.
Қишлоқ хўжалиги ер участкалари:
- сони 112 та
- бошланғич нархи 1,8 млрд сўм
- сотилган нархи 2,4 млрд сўм
- ер майдони 1152,4 га
Бошқалар:
- сони 22 та
- бошланғич нархи 0,3 млрд сўм
- сотилган нархи 0,3 млрд сўм
Ўтказилган савдоларда 374 нафар юридик ва жисмоний шахслар қатнашди.
Ҳозирда, нархи 34,4 трлн сўм бўлган 118 816 та лот савдога қўйилган.

