Матн: Олий Мажлис Сенати томонидан маъқулланган янги қонун ҳужжатларига мувофиқ, мамлакатимизда фуқароларнинг мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, кўчмас мулк бозорини қонунийлаштириш ҳамда ер муносабатларини тартибга солиш йўналишида муҳим енгилликлар ва имтиёзлар жорий этилмоқда. Хусусан, ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ҳамда уларда барпо этилган уй-жойлар, бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини расмийлаштириш жараёнлари сезиларли даражада соддалаштирилди.
Янги қонунчилик нормаларига кўра белгиланаётган асосий қулайликлар:
-
Аризаларни кўриб чиқиш муддатлари 3 баробарга қисқартирилди: Фуқаролар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва жамоатчилик учун эълон қилишнинг умумий муддати 150 кундан 50 кунга туширилди.
-
Молиявий мажбуриятларни бўлиб-бўлиб тўлаш тизими жорий этилди: Ўзбошимчалик билан қурилган иншоотларга мулк ҳуқуқини расмийлаштиришда белгиланган бир марталик тўловни фуқароларнинг иқтисодий имкониятларидан келиб чиқиб, босқичма-босқич (бўлиб-бўлиб) тўлаш имконияти яратилмоқда.
-
20 кун ичида тўлов қилганлар учун 50 фоизлик чегирма: Ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этиш учун ҳисобланган бир марталик тўловнинг 50 фоизи 20 кунлик муддат ичида тўланган тақдирда, фуқаро тўловнинг қолган қисмини тўлашдан бутунлай озод этилади.
-
Кичик миқдордаги қарздорликлар тўсиқ бўлмайди: Агар объектга тегишли мажбурий тўловлар бўйича мавжуд қарздорлик суммаси Базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 30 бараваригача (12 млн 360 минг сўм) бўлса, бу ҳолат ушбу мулкка нисбатан эгалик ҳуқуқини олишга монелик келтириб чиқармайди.
Ушбу ислоҳотлар фуқароларнинг кўп йиллик муаммоларини ижобий ҳал этиш, уларнинг мулкий ҳуқуқларини ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлаш ҳамда кўчмас мулкларни қонуний

