Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

17 Сентябрь 2026

Қорақалпоғистон Республикасида Роадшоw бўлиб ўтди

Бугун Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида Давлат активларини бошқариш агентлигининг Роадшоw тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур тадбир анъанавий тарзда кетма-кет олтинчи йил ўтказилмоқда.

 

Тадбир давомида тадбиркорлар, инвесторлар ва кенг жамоатчиликка ҳудудда хусусийлаштирилаётган давлат активлари, ер участкалари ҳамда яратилаётган янги имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

 

Роадшоw тақдимотида Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Соҳибжон Муродов, “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш” АЖ директори Бекзод Усмонов, Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази директори Илҳом Халпаев, Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи Мақсуд Ражапов, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари, 250 нафардан ортиқ тадбиркор ва инвесторлар ҳамда ҳудуддаги фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирок этди.

 

Тақдимот давомида Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан давлат активлари ва ер участкаларини хусусийлаштириш, бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш, тадбиркорликни ривожлантириш, улар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, бюджет тушумларини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

 

Агентлик директори Соҳибжон Муродов ўз нутқида қуйидагиларни таъкидлади:

“2025–2026-йилларда фуқаролар ва тадбиркорларга доимий фойдаланиш, ижара ҳамда умрбод мерос қилиб қолдириладиган эгалик ҳуқуқи асосида фойдаланиб келинган, умумий майдони 184,99 гектар бўлган 2 856 та ер участкаси 9,5 млрд сўмга хусусийлаштирилди. Натижада фуқаролар ва тадбиркорлар ушбу ер участкаларини гаровга қўйиш ёки уларнинг айрим қисмларини сотиш имкониятига эга бўлдилар”.

 

Шунингдек, 2025-йил давомида 129 млрд сўмлик 199 та давлат активи савдоларга чиқарилганини, шундан 89 та актив 52 млрд сўмга реализация қилинганини таъкидлаш лозим. Ҳозирги вақтда аукцион савдоларида жами 133 млрд сўмлик 90 та давлат активи мавжуд.

 

Бундан ташқари, 2025-йилда электрон онлайн-аукционлар орқали умумий майдони 81 гектар бўлган 1 035 та ер участкаси реализация қилинди. Бугунги кунда умумий майдони 874,6 гектар бўлган ер участкаларини электрон онлайн сотиш жараёни давом этмоқда.

 

Тадбирда Президентнинг 2026-йилги Хусусийлаштириш дастури тасдиқланган ПФ-177-сон Фармони доирасида яратилган янги имкониятлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

 

Хусусан, давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини харид қилишда 15 фоиз миқдорида аванс тўлаш, қолган суммани эса қонунчиликда белгиланган муддатларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти назарда тутилган.

 

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикасидаги давлат кўчмас мулк объектлари учун уларнинг қиймати 2027-йил 1-январга қадар олти ой ичида тўлиқ тўланган тақдирда, шартнома қийматининг 25 фоизи миқдорида чегирма тақдим этилиши белгиланган.

 

Мазкур имкониятлар тадбиркорлар ва инвесторларнинг янги лойиҳаларни амалга ошириши ҳамда ўз бизнесини кенгайтиришида муҳим кўмак бўлиб хизмат қилади.

 

СамДавактив Матбуот хизмати

1 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech