Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2026 йил 20 октябрдаги 380-сонли буйруғи ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда электрон тизим билан ишлаш самарадорлигини ошириш мақсадида ўқув-семинар ташкил этилди.
Видео-конференцалоқа (Zoom) шаклида ўтказилган ушбу тадбирда Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси раҳбарияти ва масъул ходимлари ҳам фаол иштирок этдилар.
Ўқув-семинар давомида қуйидаги муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратилди:
-
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш сифатини ошириш ҳамда ижро интизомини қатъий таъминлаш;
-
Ягона электрон тизимга маълумотларни ўз вақтида, тўлиқ ва белгиланган норматив талаблар асосида киритиб бориш;
-
Тизим функционалидан фойдаланиш тартиби ва амалий жараёнларни такомиллаштириш.
Тадбирда Адлия вазирлиги ҳамда «UNICON-SOFT» МЧЖнинг мутахассислари маъруза билан чиқиш қилиб, электрон тизим имкониятлари, иш жараёнида юзага келаётган техник ҳамда амалий масалалар ва уларнинг ечимлари юзасидан батафсил тушунтиришлар беришди.
Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоблар олишди.

