Ру Ўз O'z En

Янгиликлар

25 Июнь 2026

"Биз наркотикларга қарши бирлашамиз!"

 Давлат хизматчилари ўртасида профилактик тарғибот тадбирлари кучайтирилмоқда


Давлат хизматчилари ва тизим ходимлари ўртасида гиёҳвандлик ҳамда наркожиноятларнинг ижтимоий-ҳуқуқий оқибатлари тўғрисида огоҳликни ошириш, соғлом иш муҳитини шакллантириш ҳамда жамоатчилик ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.

Ушбу йўналишда белгиланган вазифалар ва чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлаш мақсадида, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармаси раҳбарияти ва ходимлари шахсан иштирок этган ҳолда "STOPNARKO" хештеги остида “Биз наркотикларга қарши бирлашамиз!” мавзусидаги ижтимоий челленжни ташкил этишди.

Тадбир доирасида тизимнинг кириш қисми йўлакларида мавзуга оид кўргазмали баннерлар ва тарғибот материаллари жойлаштирилди. Шунингдек, ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида соҳа мутахассислари ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларини жалб этган ҳолда маърифат соатлари ташкил этилиши белгиланди.

Тизим ходимлари томонидан тайёрланган махсус ижтимоий видео-ролик орқали жамият тараққиётига ва инсон саломатлигига рахна солувчи ушбу оғуга қарши курашишда барча бирдек масъул эканлиги қатъий таъкидланди. Ҳалол меҳнат ва соғлом келажак тамойилларига асосланган бундай профилактик тадбирлар агентлик тизимидаги қуйи ташкилотларда ҳам изчил давом эттирилмоқда.

Амалга оширилган ушбу тадбирлар тафсилотлари ва челленж доирасидаги медиа-материаллар агентликнинг расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали кенг жамоатчиликка ёритиб борилмоқда.

Самдавактив матбуот хизмати

7 Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech